Эрон футбол федерацияси президенти Мехди Тож Яқин Шарқдаги можаролар фонида миллий терма жамоа ЖЧ-2026 мусобақасини бойкот қилиш ниятида эмаслигини маълум қилди.
Бундан аввалроқ мутасадди федерация Эрон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича музокаралар олиб бораётганини хабар қилган эди.
«Миллий терма жамоа Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда, биз у ерда иккита ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушамиз. Биз Американи бойкот қиламиз, аммо футбол бўйича Жаҳон чемпионатини бойкот қилмаймиз», — дея Тожнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Fars News Agency.