IRIB хабар беришича, Эрон Саудия Арабистони, БАА ва Қатардаги нефть секторларига ҳужумлар ҳақида эълон қилди.
Хабарда ушбу давлатлардаги нефть инфратузилмалари яқинида бўлганларга ҳудудни тарк этиш тавсия этилган.
Айрим маълумотларга кўра, Эрон Саудия Арабистонидаги йирик нефтьни қайта ишлаш ва нефть-кимё объектлари, шунингдек БАА ва Қатардаги нефть ва газ инфратузилмаларига таҳдид қилмоқда.