Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон Форс кўрфази давлатлари билан Ҳормуз бўғози бўйича музокаралар олиб бормоқчи

Эрон Форс кўрфази давлатлари билан Ҳормуз бўғози бўйича музокаралар олиб бормоқчи

Форс кўрфази давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ҳормуз бўғози орқали юк ташиш бўйича вақтинчалик келишувни муҳокама қилиш учун эронлик ҳамкасби Аббос Арағчи билан учрашишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Financial Times дипломатик манбаларга таяниб хабар берди.

Уммон ва Эрон ташаббуси билан ўтказилган учрашув 14 сентябр, душанба куни Уммоннинг қирғоқбўйи Салалаҳ шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Нашрнинг хабар беришича, Маскат ва Теҳрон стратегик муҳим сув йўли орқали кемаларнинг ўтишини тартибга солувчи вақтинчалик келишув учун минтақавий давлатларнинг қўллаб-қувватлашини таъминлашга умид қилмоқда.

Эрон ҳарбийлари илгари бўғоздан рухсациз ўтишга уринаётган ҳар қандай кемага ҳужум қилиниши ёки санксиялар рўйхатига киритилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Киритилди: Бугун 13:40. Ўқилди: 199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!