Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон элчихона фаолиятини тиклаш учун Суриянинг янги ҳукумати билан маслаҳатлашмоқда

Эрон элчихона фаолиятини тиклаш учун Суриянинг янги ҳукумати билан маслаҳатлашмоқда

Ислом Республикаси ҳукуматининг расмий вакили Фатема Мохажерани Эрон дипломатик ёндашувга амал қилишини айтди.

Эрон раҳбарияти Суриядаги янги расмийлар билан икки давлат дипломатик ваколатхоналари фаолиятини тиклаш мақсадида маслаҳатлашувлар ўтказмоқда. Бу ҳақда Ислом Республикаси ҳукумати расмий вакили Фатема Мохажерани маълум қилди.

"Элчихонага келсак, биз бу борада дипломатик ёндашувга амал қиламиз. <...> Биз икки мамлакат элчихоналарининг фаолиятини тиклаш [масаласи] бўйича дипломатик маслаҳатлашувлар ўтказмоқдамиз," - деди Эрон ҳукумати матбуот хизмати иқтибос келтирган Мохажерани.

Киритилди: 22:24 24.12.2024. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!