"Рома" ярим ҳимоячиси Эдоардо Бове юраги билан боғлиқ муаммодан сўнг фаолиятини давом эттиришга яқин турибди.
Бу ҳақда "Sky Sport Italia" хабар берди.
Манбага кўра, тестлар Бове тўлиқ тиклангани ва 2025/26 йилги мавсумдан бошлаб майдонга қайтиши мумкинлигини кўрсатди. 23 ёшли италияликнинг ўзи ҳам профессионал фаолиятини давом эттиришга шай.