Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эрон делегацияси ШҲТда иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди

A A A
Эрон делегацияси ШҲТда иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди

Эрон расмий делегацияси ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Тошкентда 1—2 ноябрь кунлари ўтадиган нуфузли анжуманда ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Мажлисда ҳукумат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

Музокаралар якуни бўйича ШҲТ доирасидаги муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Киритилди: 13:45 01.11.2019. Ўқилди: 2231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!