Америкаликлар Эрон билан можаро бошланганидан бери ёқилғи учун уруш бўлмаган сценарийга нисбатан 107 миллиард доллар кўпроқ маблағ сарфлади.
Бу ҳақда The Wall Street Journal Браун университетининг Climate Solutions Lab лабораторияси ҳисоб-китобларига таяниб хабар берди.
«28 февраль — АҚШ ва Исроил Эронга илк зарбаларни берган кундан буён қўшимча харажатлар кунига ўртача 500 миллион долларга баҳоланмоқда», — дейилади мақолада.
Қайд этилишича, бензин ва дизель ёқилғиси нархининг ошиши кўплаб америкалик оилаларнинг камроқ жамғарма қилишига ва бошқа харажатларини қисқартиришига олиб келган.