Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига дрoнлар билан ҳужум уюштирди

Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига дрoнлар билан ҳужум уюштирди

Эрон кеча, 15 ноябр куни Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига олтита дрон учирди. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳужум АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларига жавоб эканини маълум қилган.

Дронлар Баҳрайндаги Al-Rifaa вертолёт базасида жойлашган АҚШ ҳаво ҳужумидан мудофаа радарини нишонга олган. Баҳрайн ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари дронларни нишонга етиб бормасидан олдин уриб туширган.

Бу Эроннинг сўнгги уч кун ичида Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий объектларига уюштирган иккинчи ҳужуми бўлган. 14 ноябр куни ҳам Эрон Қўшма Штатларнинг радар объектига дронлар билан зарба берган. АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ўшанда иккита дрон уриб туширилганини, ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмагани ва зарар етмаганини билдирган.

Киритилди: 09:39 16.11.2026. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар