Эрон армияси ўз қўшинларини 1000 та замонавий учувчисиз учиш аппаратларини интеллектуал функциялар билан таъминлаганини маълум қилди, деб ёзади Mehr.
Эрон Ислом Республикаси мамлакатда ишлаб чиқарилган 1000 та энг замонавий пилоциз учиш аппаратларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, деб таъкидланади мамлакат армиясининг пайшанба куни эълон қилинган баёнотида.
"Эрон армияси ҳар қандай таҳдидларга қарши курашиш учун доимо кўпроқ имкониятларга эга бўлишга интилган," дейилади баёнотда.