Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон АҚШга ядровий музокараларни қайта бошлаш шартини қўйди

Эрон АҚШга ядровий музокараларни қайта бошлаш шартини қўйди

Эрон олий раҳбари ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Камол Харрозий CNN телеканалга берган интервьюсида, агар АҚШ ҳурмат билан ҳаракат қилса, Эрон ядровий музокараларни қайта бошлашга тайёр эканини маълум қилди.

“Улар биз белгилаган шартлар асосида биз билан мулоқот қилишга тайёр эканликларини кўрсатиш учун биринчи қадамни қўйишлари керак”, — деди расмий.

Харрозий Эрон-Америка музокаралари “тенглик ва ўзаро ҳурмат” тамойиллари асосида олиб борилиши лозимлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 15:36. Ўқилди: 242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!