Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон–АҚШ тинчлик келишуви 24 соат ичида тайёр бўлади

Эрон–АҚШ тинчлик келишуви 24 соат ичида тайёр бўлади

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг маълум қилишича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги тинчлик келишуви бўйича музокаралар ҳал қилувчи босқичга етган ва ҳужжат яқин 24 соат ичида тайёр бўлиши мумкин.

Шарифнинг таъкидлашича, томонлар ўртасида ўзаро англашув меморандуми бўйича асосий келишувга эришилган ва ҳозирда унинг якуний тасдиқланиши кутилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра, бўлажак келишувда:

▪️ Ҳурмуз бўғозини қайта очиш;

▪️ Эронга нисбатан қўлланилаётган айрим иқтисодий чекловларни юмшатиш;

▪️ Барча фронтларда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш;

▪️ Кейинчалик Эрон ядровий дастури бўйича алоҳида музокараларни бошлаш

каби масалалар назарда тутилган.

Бироқ Вашингтон ва Теҳрон ҳозирча келишувнинг аниқ мазмуни бўйича расмий баёнот бермаган.

Кузатувчиларнинг фикрича, агар ҳужжат имзоланса, у Яқин Шарқдаги сўнгги ойлардаги энг муҳим дипломатик келишувлардан бирига айланиши мумкин.

Киритилди: Бугун 18:32. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!