Microsoft Эрон томонидан қўллаб-қувватланган айрим гуруҳлар АҚШ сайловларига таъсир ўтказиш учун киберфаолиятини кучайтирганини билдирди.
Microsoft таҳдидларни таҳлил қилиш маркази АҚШда 5 ноябр куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига қаратилган киберҳужумлар ҳақида ҳисобот эълон қилди.
Ҳисоботда айтилишича, Эрон АҚШдаги сайловлар вақтида «кибермакондан таъсир қилиш амалиётларини» амалга оширган.
Ҳужжатда қайд этилишича, баъзи Эрон гуруҳлари ҳукумат амалдорларининг электрон почта аккаунтларига киберҳужумлар уюштирган.
Ҳисоботда айтилишича, Ислом инқилоби муҳофизлари корпусига алоқадор гуруҳ июн ойида махфий маълумотларни йиғиш учун «президентлик кампаниясида иштирок этган юқори лавозимли амалдорни» нишонга олган.
Ҳисоботда, шунингдек, Эрон гуруҳи «қутбланишни кучайтириш» мақсадида АҚШда жойлашган икки сиёсий гуруҳ учун ахборот сайтлари бўлиб кўринган веб-сайтлар яратгани аниқланган.