Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди

Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди

Ерни 20 ва 21 март кунлари кучли магнит бўронлари қоплаши кутилмоқда. Бундай кунларда ҳатто соғлом одамлар ҳолатида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Бу ҳақда Meteoagent хабар берди.

Прогнозларга кўра, кетма-кет К-индексида 5 балли магнит бўрони кузатилади. Бу март ойидаги сўнгги кучли магнит бўронлари экани айтилмоқда. Магнит бўронлари ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.

Магнит бўрони салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимнинг бузилиши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
  • ҳолсизлик.

Бундай кунларда организмга ёрдам бериш учун кунига камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилган. Рациондан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.

Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони фонида саломатликни яхшилашга ҳисса қўшади.

Киритилди: 11:45 19.03.2024. Ўқилди: 1128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!