Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрлинг Холанд учун курашда янги даъвогар пайдо бўлди

Эрлинг Холанд учун курашда янги даъвогар пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд келаётган ёзда клубини ўзгартириши мумкин. Унга янги гранд даъвогар пайдо бўлди.

«TEAMtalk» нашри берган маълумотларга кўра, «ПСЖ» норвегиялик тўпурарни сотиб олиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Аввалроқ футболчига «Реал» ва «Барселона» клублари ҳам қизиқиш билдирган эди.

Қайд этилишича, Холанднинг ўзи Испанияга кўчиб ўтиш вариантини афзал кўрмоқда. Бироқ якуний қарор аниқ таклифлардан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.

Киритилди: Бугун 11:44. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!