Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 6-турида Молдовага қарши ўйинида пента-трик қайд этди (11:1) ва XXI аср рекордини ўрнатди.
Холанд 2000 йилдан то шу кунга қадар жаҳон чемпионати саралаш баҳсида бешта гол урган биринчи футболчига айланди. ФИФА маълумотларига кўра 1977 йилдан бери бундай ҳолат илк марта қайд этилаяпти. 48 йил муқаддам Ханс Кранкл Австрия — Малта ўйинида бешта гол урган экан.