Раҳбарият ўтган саккиз ой ичида кўп марота ишига келмаганлиги учун Рамешчандра Фефарни истеъфога чиқариш масаласини кўтарганида, у ўзини Вишну худоси деб эълон қилди, дея хабар бермоқда “planetanovosti.com”.
Рамешчандранинг сўзларига қараганда, у жисмонан офисда бўла олмайди, чунки у бутун дунё аҳолисининг онгини ўзгартириш учун 5-ўлчовга кириб, уйида тавба қилиши керак экан.
Ҳиндистон фуқароси, агар унинг сўзларига ишонадиган бўлсак, ўзидаги биринчи ўзгаришни 2010 йилда офисда бўлганида ҳис қилган. Айтишича, у ҳозиргача одамларнинг манфаати учун хизмат қилган: далаларни қурғоқчилик, офатлар ва бошқалардан қутқариб қолган экан.