Бугун 2 апрель, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Эркак нега коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлигини айтиб, одамларни қўрқитди?

Эркак нега коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлигини айтиб, одамларни қўрқитди?

Петергоф шаҳрида яшовчи фуқаро коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлигини айтиб, шаҳар ДАНнинг 5-сонли туманлараро рўйхатга олиш ва экспертиза бўлими ишини тўхтатди. Бу ҳақда "Фонтанка" хабар бермоқда.

Бир киши бинога тиббий ниқоб ва қўлқоп кийган ҳолди келган. У ўзининг янги "Лехус" автомашинаси учун рўйхатдан ўтиш ва рақам олишни режалаштирган. У ўз навбатида навбатда турганларга Испаниядан яқинда келганлиги ва ҳозир карантинда эканлиги, коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлиги ҳақида гапира бошлаган. Одамлардан масофани узоқроқ тутишни ва навбатда кутмасдан ўтиб кетишни сўраган.

Ходимлар "хавфли" меҳмонни қўлга олиш учун тиббий гуруҳ ва полиция патрулини чақириб, бўлимни тўхтатиб, бинони ёпишган.

Воқеа жойига махсус эпидемиологик хизмат ҳам келган. Полиция ходимлари коронавирусни юқтирганман деб даъво қилган одамни ўраб олишган. Эркак норозилик билдирган.

«Мен Испанияда икки ой яшадим. Кеча қайтиб келдим ва ўзимни изоляцияладим. Машина сотиб олганим сабабли рақамларни олишим керак эди. Мен рўйхатга олиш ва экспертиза бўлимига бордим, ходимга карантиндаман, деб айтдим ва бошқалардан узоқроқ туришни сўрадим. Ваҳима йўқ эди, битта хонимдан ташқари ҳамма мени киритишга рози бўлишди. Аммо кейин мени машинага тиқишди, йўл полицияси йўлни тўсиб қўйди. Бу шунчаки шармандалик», – деди эркак.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус учун текширув ўтказмаган, шубҳали аломатлар йўқ, ўзини жуда яхши ҳис қиляпти.

 

Киритилди: 15:13 23.03.2020. Ўқилди: 1552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!