Еревандаги ётоқхонада юз берган жанжал натижасида Ҳиндистоннинг тўрт нафар фуқароси пичоқланиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Арманистон ОАВлари хабар берди.
Маълумотларга кўра, улар ўртасидаги баҳс жанжалга айланиб, кейин пичоқбозликка ўтган.
Ички ишлар вазирлигига кўра, жабрланувчилардан иккита ҳолати оғир, қолганлари эса ўртача даражада жараҳат олган.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, сабаблар тергов қилинмоқда.