Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Эрдўғон: "Украинанинг Россияга ракета ҳужумлари минтақани кенг кўламли уруш ёқасига қўяди"

Эрдўғон: "Украинанинг Россияга ракета ҳужумлари минтақани кенг кўламли уруш ёқасига қўяди"

Туркия АҚШнинг Украинага Россия ҳудудида тактик ракета тизимларидан фойдаланишга рухсат беришини тўғри деб ҳисобламайди.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон G20 саммити бўлиб ўтган Бразилиядан қайтгач, журналистларга маълум қилган.

"Байден Россия Федерацияси ва Украина ўртасида урушни янада қўзғатишга қаратилган ҳаракат сифатида баҳоланиши мумкин бўлган қадамни қўйди. Шу боис барчага эҳтиёт бўлишни тавсия этаман. Украинанинг Россия Федерациясига ракета ҳужумлари содир бўлиши мумкин. Минтақани ва дунёни катта уруш ёқасига қўйиб қўйди: "Биздан кейин сув тошқини бўлиши мумкин" тамойилига таяниб, ҳеч нарсага эриша олмайсиз" - деди у.

Киритилди: Бугун 16:36. Ўқилди: 444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!