Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон PBS телеканалига берган интервьюсида Анқара Россияга қарши санкциялар масаласида ЕИ давлатлари каби ҳаракат қилишга мажбур эмаслигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг дунёдаги ўрни бошқача ва Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг позициясидан фарқ қилади.
“Россия бизнинг энг яқин қўшниларимиздан бири ва бизнинг тарихимиз умумийдир”, - деди Туркия раҳбари.