Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Украинадаги можаро томонларига қарорларни зўрлаб қабул қилдириш керак эмаслигини айтди.
"Жараённинг нозиклигини ҳисобга олган ҳолда, томонларни мажбурламасдан ва уларга ҳеч қандай босим ўтказмасдан рағбатлантириш жуда муҳимдир," - дея унинг сўзларини келтиради "ТАСС."
Эрдўғоннинг қайд этишича, бу адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш учун жуда муҳимдир.