Ўтган ўн йил ичида Туркия терроризмга қарши курашда сезиларли ютуқларга эришди.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳалок бўлган аскарлар ва фахрийларнинг оила аъзолари билан бўлган ифторида айтиб ўтди.
Туркия раҳбари ўз мамлакати сўнгги йилларда мудофаа саноати соҳасида ажойиб натижаларга эришганини ва шу орқали ўз чегаралари хавфсизлигини бошқа давлатлар ёрдамисиз таъминлаганини таъкидлади.
“Биз бошқаларнинг режаларидан қатъий назар ўз тарихимизни ёзамиз”, — деди Эрдўған.
Туркия президенти террорчиларга ҳам огоҳлантириш берди: "Агар улар ваъдаларида турмасалар, биздан хафа бўлишмасин. Биз охирги террорчи йўқ қилинмагунича амалиётларни давом эттирамиз. Бизни мақсадимизга - терроризмдан холи Туркияга эришишимизга ҳеч ким тўхтата олмайди".