Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эрдўғон сўнгги дақиқаларда фикридан қайтган

Эрдўғон сўнгги дақиқаларда фикридан қайтган

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Европа саммити учун Молдовага бормайди.

Саммитга тайёргарлик билан шуғулланган уч нафар аноним шахсга кўра, Эрдўғон сўнгги дақиқаларда ўз фикридан қайтган.

Европа сиёсий ҳамжамияти Европа келажаги ҳақидаги сиёсий ва стратегик мунозаралар учун ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Саммитнинг асосий вазифаси Европа Иттифоқидан ташқаридаги Европа етакчиларини бирлаштиришдан иборат.

Бу сафарги саммитда 40 дан ортиқ Европа етакчилари, жумладан, Европа Иттифоқининг барча 27 давлати вакиллари иштирок этади. Бугун бўлиб ўтадиган лидерлар учрашуви ўтган йилнинг октябр ойида Прагада бўлиб ўтган инаугурацион учрашувдан кейинги иккинчи учрашув бўлади.

Киритилди: 07:01 01.06.2023. Ўқилди: 5790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!