Туркия президентининг сўзларига кўра,Қора денгиз дон йўлаги орқали ўтадиган дон қайта ишланади ва Африканинг энг қашшоқ мамлакатларига етказиб берилади.
“Жаноб Путин билан сўнгги музокараларимиз чоғида у Қора денгиз дон йўлаги орқали ўтадиган дон ун қилиб қайта ишланиб, Африканинг энг қашшоқ мамлакатларига етказилиши ҳақидаги келишувларимизни тасдиқлади”, деди у Анқарада қилган чиқишида.