Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Эрдўғон партияси етакчилигидаги иттифоқ сайловларда парламентдаги 600 ўриндан 323 тасини қўлга киритди

Эрдўғон партияси етакчилигидаги иттифоқ сайловларда парламентдаги 600 ўриндан 323 тасини қўлга киритди

Президент Тоййиб Эрдўғоннинг Адолат ва тараққиёт партияси (АКП) етакчилигидаги Республикачилар иттифоқи Туркиянинг янги парламентида 600 ўриндан 323 ўринни қўлга киритди.

Бу ҳақда Туркия Марказий сайлов комиссияси раҳбари Ахмет Енер баёнотига асосланиб, “ТАСС” хабар бермоқда.

“28-чақириқ парламент таркиби бўйича 14-май куни бўлиб ўтган овоз беришнинг якуний натижалари комиссия томонидан тасдиқланиб, расмий газетада эълон қилиш учун юборилди”, деди у.

Унга кўра, иттифоқнинг “Адолат ва тараққиёт” партияси 268, “Янги фаровонлик” партияси – 5, Миллатчи ҳаракат партияси – 50 ўринни қўлга киритган.

Шу билан бирга, овоз бериш натижаларига кўра, Республика Халқ партияси 169, Яхши партия 43 ўринни қўлга киритди.

Киритилди: 17:13 30.05.2023. Ўқилди: 1377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!