Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эрдўғон ироқликлар орқали Асадга маслаҳат берди

Эрдўғон ироқликлар орқали Асадга маслаҳат берди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон сешанба куни Ироқ бош вазири Муҳаммад Шиа ал-Суданига Туркиянинг устувор вазифаси чегараларда осойишталикни сақлаш экани ва Сурия ҳукумати "мамлакат шимолида воқеалар эскалациясини юмшатиш учун ҳақиқий сиёсий жараёнда" иштирок этиши кераклигини айтди, деб хабар берди Reuters.

"Эрдоған Туркия ўз миллий хавфсизлиги ва манфаатларидан келиб чиқиб, ПКК террористик ташкилоти ва унинг ҳамкорларига содир бўлаётган воқеалардан фойдаланмаслик учун чоралар кўраётганини ва (кейинги) чораларни кўришини айтди," - дейилади Эрдўған аппарати хабарида.

Маълум қилинишича, Эрдўған, шунингдек, Суданига "Туркия Суриянинг ҳудудий яхлитлиги, бирлиги ва барқарорлигини қадрлашини" айтган ва Анқара тинч аҳолининг ҳалок бўлишига йўл қўймасликни хоҳлаётганини қўшимча қилган.

Киритилди: 20:00 03.12.2024. Ўқилди: 2044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!