Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эрдўған мамлакатга янги конституция зарурлигини айтди

Эрдўған мамлакатга янги конституция зарурлигини айтди

Эрдўған президентликка яна ўз номзодини қўйиш ниятида эмаслигини айтиб, мамлакатга янги конституция зарурлигини қўшимча қилди. Бу ҳақида Anadolu хабар берди.

"Мени яна президентликка номзодимни қўйиш ниятим йўқ. Биз фақат ўз мамлакатимиз обрўсини оширишни ўйлаймиз. Туркия ўзгармоқда, дунё ўзгармоқда. Биз янги даврда яшаяпмиз. Эски Туркияда давлат тўнтариши пайтида яратилган конституция билан тез ўзгараётган дунёда нимагадир эриша оламиз деб ўйлайсизми? Конституция тўнтаришчилар томонидан эмас, фуқаролар томонидан таклиф қилинган", — дея таъкидлади Туркиянинг амалдаги президенти.

Эрдўған Туркиядаги барча сиёсий кучларни янги конституция устида ишлашда фаол иштирок этишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, аввалроқ киритилган ўзгартиришларга қарамай, 1982 йилги конституция ХХI аср талабларига жавоб бермайди.

Киритилди: 20:12 22.05.2025. Ўқилди: 815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!