Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроил томонидан ўлдирилган Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўғилларини қабул қилди.
Чукурова халқаро аэропортининг очилиш маросимидан сўнг Истанбулга етиб келган Эрдўған Абдуссалом ва Ҳаммам Ҳанияни қабул қилди.
Учрашувда Туркия давлат раҳбари ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Учрашувда Туркия разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Калин ва президентнинг бош маслаҳатчиси Сефер Туран иштирок этди.