Ғазо секторидаги вазият нафақат инсонпарварлик инқирози, балки халқаро тизимнинг самимийлигини синовдан ўтказиш ҳам бўлди.
Anadolu хабар бергани каби, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Венгриядан қайтаётиб, самолётда журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, шундай деди.
Туркия давлати раҳбари "Ғарб тузилмалари Ғазо синовига бардош бера олмаганидан" афсус билдирди. "Тарих Ғазо синовидан ўта олмаганлар ҳақида ўз ҳукмини чиқаради. Улар ўз сукутлари билан... инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ ҳақидаги барча даъволарини пучга чиқардилар. Болалар ўқ ва бомбалардан, энди эса очликдан ҳалок бўлаётган дунёда жим ўтириш мумкинми?" - деди Туркия етакчиси.
Президент Эрдўған Туркия Ғазо аҳолисига озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш учун барча зарур ҳаракатларни давом эттиришига ишонч билдирди. Унинг айтишича, Туркия учун Ғазо ва умуман Фаластиндаги вазиятни иложи борича тезроқ яхши томонга ўзгартириш устувор вазифа ҳисобланади.