Трамп Украинадаги тинчлик жараёни устида Эрдўған билан ишлашни хоҳлашини айтди.
"Мен ҳозиргина Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан жуда яхши ва самарали телефон мулоқотини ўтказдим. Суҳбатда Россиянинг Украина билан уруши, Сурия, Ғазо ва бошқа кўплаб мавзулар муҳокама қилинди... Мен президент Эрдўған билан Россия ва Украина ўртасидаги бемани, аммо ҳалокатли урушни тўхтатиш устида бирга ишлашни интиқлик билан кутяпман — ҳозироқ!", — деб ёзди АҚШ президенти ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.