Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эрдоған шарт қўйди

A A A
Эрдоған шарт қўйди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған агар АҚШ Анқарага F-16 қирувчи самолётларини сотишни маъқулласа, Туркия Швециянинг Шимолий Атлантика альянсидаги аъзолигини ратификация қилишини айтди.

“Агар АҚШ ваъдаларини бажарса, парламентимиз ҳам ўз ваъдасини бажаради. Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши бўйича якуний сўзни Туркия парламенти айтади”, — деди Эрдоған.

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўтган ҳафта Нью-Йоркда Швециянинг НАТОга аъзолик аризасини муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, Анқара 2021 йил октябрь ойида F-16 қирувчи самолётлари ва уларни модернизация қилиш учун тўпламларни сўраган эди. Олти миллиард долларлик потенциал келишув 40 та қирувчи самолётни, шунингдек, 79 та жанговар самолёт учун янгилаш тўпламларини сотишни ўз ичига олади.

Киритилди: 11:04 27.09.2023. Ўқилди: 1373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!