Украинанинг Иван-Франковск вилоят суди 69 ёшли эрнинг ўз хотини ўлдирганлиги тўғрисидаги жиноий ишни кўриб чиқди, дея хабар берди “lenta.ru”. Ажабланарлиси, бу қотилликка Олий Рада депутати Надежда Савченко сабабчи бўлган.
Жорий йилнинг март ойида Новичка қишлоғида истиқомат қилувчи бу жуфтлик Олий Рада депутати Савченко билан боғлиқ бўлган вазиятига бағишланган радио эфирни тинглашаётган эди. Шунда еркак хотинига Рада депутатига ишончни кучайтирмаслигини айтган. Бунга жавобан аёл уни ватанпарварликнинг йўқлиги билан айблаган, бу ҳам етмагандек онасининг рус миллатига мансублигини эслатиб, ҳақорат қилган ва юзига тупурган.
Бундан қаттиқ ғазабга тушган эр дастлаб аёлни қаттиқ урган, сўнг арқон билан бўғиб ўлдирган. Жиноятни яшириш учун жасадни бошқа хонага олиб чиқиб, гиламга ўраган. Телефонини эса ўчириб қўйган.
Бир неча кундан сўнг эркакнинг уйига қўшниси келади. Рафиқасини сўраган аёлга хотини телефонини сувга тушириб юборганлигини ва ҳозиргина касалхонага кетганлигини айтади. Шифохонада дугонасини кўрмаган аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилади. Олиб борилган текширувлар натижасида аёлнинг жасади топилади. Долинск раён суди эркакни қотилликда айбдор деб топди ва етти йилга озодликдан маҳрум қилди.