Ер юзида CО2 миқдори қишлоқ хўжалиги ривожланганидан бери энг юқори чўққига етди. Бу ҳақда Корреспондент.net хабар берди.
Гавайи оролидаги Мауна Лоа вулқонининг юқори қисмида жойлашган АҚШ Миллий океан ва атмосфера бошқаруви обсерваторияси (NОАА) маълумотларига кўра, 11 май куни сайёрада энг юқори даражадаги карбонат ангидрид миқдори қайд этилган.
Ер атмосферасида ҳар бир миллионта CО2 да (ппм) 415 та заррача қайд этилди. Бу ҳар бир кубометр ҳавода камида 415 миллилитр карбон диоксид гази мавжудлигини англатади.
Олимларнинг айтишича, бу нафақат тарих ҳужжатлаштирила бошлангандан бери, балки 10 минг йил аввал қишлоқ хўжалиги ривожидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Тахминан 3 миллион йил илгари, Плиосен даврида карбонат ангидрид концентрацияси 310 дан 400 ппмгача бўлган.
Янги тарихда илк маротаба 2013 йилда CО2 миқдори 400 ппмга этди.
Manba: oxo.uz