Евроосиё иқтисодий комиссияси коллегияси раиси Михаил Мясникович Ўзбекистонга ташрифи арафасида “Народное слово” газетасига интервью берди.
Мясникович айтишига кўра, ЕОИИ билан ҳамкорлик Ўзбекистонни МДҲ ҳудудига прагматик интеграция қилиш имконини беради.
Ундан ташқари ЕОИИ ҳудудида яратилаётган ягона меҳнат бозоридан фойдаланиш имконини беради.
Учинчидан Ўзбекистон ва унинг асосий савдо шериклари орасида трансчегаравий тўсиқлар бартараф этилади.
Тўртинчидан, Ўзбекистон янги ташкил этилаётган халқаро темирйўл ва авто транспорт коридорларига интеграция қилиш имконига эга бўлади.
Бешинчидан, Ўзбекистон ЕОИИ давлатларида жадал олиб борилаётган рақамли интеграция жараёнларига қўшилиш, рақамли технологияларнинг стандартлашган тизимидан фойдаланиш имконига эга бўлади.
Олтинчидан, ЕОИИ доирасида ҳамкорлик, ШҲТ ва АСEАН давлатлари ва сўнгги йиллардарда долзарблиги тобора ошиб Катта Евроосиё доирасида ҳамкорликни чуқурлаштиради.