Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Энтони Блинкен Фаластин ҳукумати раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали суҳбатлашди

A A A
Энтони Блинкен Фаластин ҳукумати раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали суҳбатлашди

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Фаластин ҳукумати раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали мулоқот қилди. Блинкен Ғазодаги Ал-Аҳли касалхонасига уюштирилган ва 470 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган ҳужум муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

АҚШ Давлат котиби "Қўшма Штатларнинг Фаластин халқини қўллаб-қувватлашда давом этишини" изҳор қилиб, "ҲАМАС Фаластин халқини ёки уларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш, эркинлик, хавфсизлик ва адолатга бўлган қонуний интилишларини ифодаламайди", дея таъкидлади.

Блинкен ва Аббос Ғазо секторидаги тинч аҳоли учун фавқулодда гуманитар ёрдам етказиб беришни мувофиқлаштиришни муҳокама қилди. Кейинроқ АҚШ президенти Жо Байден фаластинликларнинг гуманитар эҳтиёжлари учун 100 миллион доллар ажратишга ваъда берди.

Аввалроқ Маҳмуд Аббос Ал-Аҳли касалхонасидаги портлаш муносабати билан Жо Байден билан режалаштирилган учрашувни бекор қилган эди.

Киритилди: 07:38 19.10.2023. Ўқилди: 1128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!