Диаметри деярли 400 метр ва оғирлиги 30 тоннага яқин бўлган энг хавфли “Aпофис” астероиди Ерга жуда яқин – геостационар сунъий йўлдошлар орбиталари масофасида учиб кетади. Бу Космонавтика кунидан бир кун кейин - 2029 йил 13 апрелда содир бўлади.
"Aпофис" астероидининг диаметри 393 метр, оғирлиги эса 27 тонна. 2029 йилда у Ерга 38,4 минг километр масофада яқинлашади, бу геостационар йўлдошлар орбиталарининг баландлигига яқин.
"Йиқилиш жойидан 10 километр радиусда содир бўлган зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 6,5 баллни ташкил қилиши мумкин, шамол тезлиги секундига камида 790 метрни ташкил қилади", дейилади Бутунроссия тадқиқот институти прогнозида.
"Aпофис" фақат 2004 йилда "кашф қилинган". Изоҳ жуда оддий: астероидларни кузатиш қийин. Космик стандартларга кўра, улар кичик ва бундан ташқари, одатда қуёш нурини ёмон акс эттиради. Шундай қилиб, астрономларнинг Ерга таҳдид солувчи жисмларни санашга қаратилган барча саъй-ҳаракатларига қарамай, ҳар қандай дақиқада янги нохуш кутилмаган ҳодисаларни кутиш мумкин.