Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Энг нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ҳам тақдирланди

Энг нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ҳам тақдирланди

Тан олинган 5 та энг нуфузли халқаро фан олимпиадаларида (математика, физика, кимё, биология ва информатика) медалларни қўлга киритган ўқитувчилар ва уларнинг устозлари ҳам мукофотланди.

Жорий йил ўқувчиларимиз жами 11 та медаль (1 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза) олишди.

❓Ғолибларга қандай мукофот ва имтиёзлар берилади?

✅ Президент қарорига мувофиқ, тан олинган Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига давлат буджетидан қуйидагича бир марталик пул мукофоти берилади:

🥇1-ўрин (олтин медаль) учун:

ўқувчига — 500 баравар (187 млн 500 минг сўм);
устозига — 450 баравар (168 млн 750 минг сўм).

🥈2-ўрин (кумуш медаль) учун:

ўқувчига — 300 баравар (112 млн 500 минг сўм);
устозига — 250 баравар (93 млн 750 минг сўм).

🥉3-ўрин (бронза медаль) учун:

ўқувчига — 200 баравар (75 млн сўм);
устозига — 150 баравар (56 млн 250 минг сўм).

Шунингдек, ушбу ўқувчилар давлат ОТМларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз грант асосида талабаликка қабул қилинади. Улар кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган тақдирда лавозим маошига 150 фоиз ҳар ойлик устама берилади.

Киритилди: 16:39 08.11.2024. Ўқилди: 1070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!