Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади

“Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади

Ҳукумат қарори (385-сон, 24.06.2025 й.) билан “Энг намунали яшил туризм объекти” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом ўз фаолиятида чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтиришда ташаббус кўрсатган тадбиркорлар ўртасида "Энг намунали яшил туризм объекти" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

📝 Туризм қўмитаси ҳар йили 1 июлгача танловни ўтказиш ҳақида ўз расмий саҳифаларида эълон беради.

📙 Танлов ҳар йили сентябрь - ноябрь ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади:

🔹 ҳудудий саралаш босқичи – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;

🔹 республика якуний босқичи - ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари ўртасида республика миқёсида.

💰 Республика босқичи ғолиблари қуйидаги миқдорларда бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади:

🔸 1-ўрин - БҲМнинг 150 баравари;

🔸 2-ўрин - БҲМнинг 100 баравари;

🔸 3-ўрин - БҲМнинг 50 баравари.

Киритилди: 14:52 24.06.2025. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!