Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Энг кўп ҳақ тўланадиган актриса маълум бўлди

Энг кўп ҳақ тўланадиган актриса маълум бўлди

Америкалик актриса Скарлетт Йоханссон 2018 йилнинг энг кўп ҳақ тўланадиган актрисалари рўйхатида етакчилик қилмоқда, дея хабар берди Lenta.ru нашри.

Рўйхат “Форбес” журнали томонидан эълон қилинган.

12 ой ичида 33 ёшли актриса 40,5 миллион доллар пул ишлаган. Унинг даромадлари “Қасоскорлар 4” фильмидаги иштирокидан сўнг тўрт баробарга кўтарилган.

Иккинчи ўринда “Малифисента 2” филми учун 28 миллино доллар ҳақ олган актриса Анжелина Жолидир.

Учинчи ўрин эса 19,5 миллион доллар даромад топган актриса Женнифер Энистонга насиб этди.

Рўйхатнинг кучли ўнталигига Женнифер Лоуренс, Риз Уизерспун, Кейт Бланшетт, Галь Гадот, Жулия Робертс, Мила Кунис ва Мелисса Маккартнилар ҳам кирди.

Manba: darakchi.uz

Киритилди: 01:01 20.08.2018. Ўқилди: 1802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!