Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

«Энг илғор жангчи – 2025»: Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда рекорд натижалар билан ғалабани қўлга киритди

A A A
«Энг илғор жангчи – 2025»: Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда рекорд натижалар билан ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кичик сержант Алишох Абдуллаев ва III-даражали сержант Шоҳрух Жовқашев 17–20 март кунлари Миссисипи штати «Camp Shelby» ҳарбий-ўқув базасида бўлиб ўтган «Энг илғор жангчи–2025» мусобақасида иштирок этди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш каби мақсадларда ташкил этилган мусобақада ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШ Миллий гвардияси Махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашган.

«Энг илғор жангчи – 2025»: Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда рекорд натижалар билан ғалабани қўлга киритди

«Мусобақа давомида ҳарбий хизматчиларимиз якка таркибда жисмоний тайёргарлик синовлари (6 та машқни ўз ичига олган Фитнес тест), жисмоний ва руҳий зўриқиш йўлагидан ўтиш, тунда 15 километр масофага ориентрлаш, 15 килограмм юк билан 20 километр масофага марш югуриш, жанговар ва умумий тайёргарлик бўйича тест синовлари, иншо ёзиш (ҳарбий ҳамкорлик мавзусида 500 тадан кам бўлмаган сўз), артиллерия оловини бошқариш, АҚШ намунасидаги ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ёйиш, йиғиш ва жанговар ҳолатга келтириш, шунингдек, улардан турли усул ва шароитларда ўқ отиш, тиббий тайёргарлик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, кутилмаган (сюрприз) машқлар каби шартларни муваффақиятли бажарди», — дейилади вазирлик ахборотида.

«Энг илғор жангчи – 2025»: Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда рекорд натижалар билан ғалабани қўлга киритди

Жумладан, ўзбекистонлик ҳарбийлар жамоавий баҳс — 15 килограмм юк билан 20 километр масофага марш югуриш шартини 1 соат 50 дақиқа ичида бажарди. Шунингдек, якка тартибдаги баҳсларда III-даражали сержант Жовқашев Шоҳрух 3 километр 219 метр масофани 11 минут 18 сонияда босиб ўтган бўлса, кичик сержант Абдуллаев Алишох 250 метр масофага югуриш давомида мажмуавий машқларни 1 дақиқа 18 сонияда бажариб, 5 килограмм оғирликдаги коптокни 12,3 метр масофага улоқтирди. Вазирликка кўра, мазкур шартларнинг барчасида ҳарбий хизматчилар мусобақа рекордини янгилаган.

Якунда ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар мусобақанинг махсус соврини билан тақдирланди.

Киритилди: 12:04 24.03.2025. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!