Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Энергияни талон-торож қилганларга қарши қатъий чоралар кўрилмоқда

Энергияни талон-торож қилганларга қарши қатъий чоралар кўрилмоқда

Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 28 май куни 308 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 472 та ҳолатда 3,9 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 7 таси алмаштирилди ва 142 таси таъмирланди, 1 277 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 5 228 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 3 800 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 14 та янги трансформатор ўрнатилди, 196 км. тармоқ, 247 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 18 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 8 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 12 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Киритилди: 17:25 28.05.2025. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!