"Ўзэнергоинспекция" томонидан Республика ҳудудларида сўнги бир кунда электр энергиясидан беҳуда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган назорат тадбирлари давомида жами 235 та ҳолатда электр энергиясини беҳуда сарфланганлиги аниқланди.
Мазкур қоидабузарликни содир этган истеъмолчиларга нисбатан 59 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Мисол учун: Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида жойлашган “Д.Д.” МЧЖга қарашли хизмат кўрсатиш биносининг кўча чироқлари куннинг ёруғ вақтида фойдаланиб келаётганлиги аниқланди ҳамда жамият раҳбарига нисбатан МЖТКнинг 100-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.