Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Энергетика вазирлиги электромобилларни зарядлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаган

Энергетика вазирлиги электромобилларни зарядлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаган

Энергетика вазирлиги электромобилларни зарядлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаган. Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар мутлақо асоссиз

Бугун бир қатор ижтимоий тармоқлар ва ахборот сайтларида электромобилларни қувватлаш станциялари ҳеч қандай ҳуқуқий асос кўрсатилмаган ҳолда ўчириб қўйилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Айтилишича, қувватлаш станцияларини электрдан узиш бўйича вазирлик топшириқ берган.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади. Таъкидлаш керакки, айни пайтда мамлакатимизда генерация, яъни электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Ишлаб чиқарилаётган электр энергияси эса ўз эҳтиёжимизни тўлиқ қоплашга етади.

Энергетика вазирлиги қувватлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича топшириқ бермаган.

Шуни алоҳида айтиш керакки, Энергетика вазирлиги экологиямизни асрашга катта ҳисса қўшадиган электромобилларни Ўзбекистонда оммалаштириш тарафдори.

Киритилди: 21:25 17.12.2024. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!