Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.

A A A
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.

Ғазо секторидаги фаластинликлар Исроил жанубидаги чегара ҳудудларини яна ўққа тутди.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ҳарбийлар Фаластин анклавининг шимолий қисмидан камида битта ракета учирилганини қайд этган. Снаряд Эрез назорат-ўтказиш пункти яқинига тушган.

Қайд этилишича, ракета таҳдиди туфайли Исроил билан чегарадош Нетив ҲаАсара қишлоғи яқинида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

2024 йилнинг иккинчи ярмида деярли тўхтаган Ғазо секторидан Исроил ҳудудини ўққа тутиш сўнгги ҳафталарда сезиларли даражада ошди. Исроил армияси ҳам анклавга ҳужумлар интенсивлигини оширмоқда.

Киритилди: 23:03 04.01.2025. Ўқилди: 2358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!