Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эндиликда Тиббиёт ОТМнинг битирувчилари доимий яшаш жойларида амалиёт ўтайди

Эндиликда Тиббиёт ОТМнинг битирувчилари доимий яшаш жойларида амалиёт ўтайди

“Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (713-сон, 25.11.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан қуйидаги йўналишлар бўйича юридик шахс бўлмаган филиаллар ташкил этилади:

👉 академик В.Вахидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг – хирургия;
👉 Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг – кардиохирургия;
👉 Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг – нейрохирургия;
👉 Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг – урология;
👉 Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг – нефрология.

➡️ Шунингдек, трансплантология, эндохирургия, рентгенэндоваскуляр хирургия, эндоурология, неврология ва тиббий генетика янги бўлимлари ҳамда иммуногенетик лаборатория ташкил этилади.

❗️Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан барча тиббиёт ОТМнинг “Даволаш иши” ва “Педиатрия иши” таълим йўналишлари битирувчи курс талабалари ўқув йилининг 1-семестри (5 ой) давомида доимий яшаш жойларидаги тиббиёт муассасаларида амалиёт ўтайди ҳамда маъруза ва ўқув машғулотларининг назарий қисми масофавий шаклда олиб борилади.

✅ Институт ва Клиника томонидан аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда “Шаҳрихон тумани тажрибаси” жорий қилинади.

Киритилди: 19:49 26.11.2021. Ўқилди: 2193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!