Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Энди Ўзбекистонда ҳам исмни машиналарга рақам қилиб қўйса бўлади

Энди Ўзбекистонда ҳам исмни машиналарга рақам қилиб қўйса бўлади

Энди Ўзбекистонда ҳам исмни машиналарга рақам қилиб қўйса бўлади.

Бу ҳақда Ҳукумат қарори (562-сон, 04.09.2025) қабул қилинди.

2026 йил 1 январдан бошлаб “Uzavtomotobelgi” давлат унитар корхонасига аҳолининг талаб ва таклифидан келиб чиққан ҳолда автомобилилар учун олтитагача ҳарф ва (ёки) рақамлар комбинациясидан иборат бўлган "ноёб" давлат рақами белгиларини очиқ ким ошди электрон савдоларини ўтказиш орқали бериш ҳуқуқи берилди.

Бу ҳолда “ноёб” давлат рақами белгилари амалдаги давлат рақами белгиларини такрорламаслиги, қонунчиликка ва ахлоқий нормаларга хилоф маънога эга бўлмаслиги керак.

Масалан, энди кўчаларда “SARVAR”, “AZIZA”, “ODIL” ёки “BUXORO” деб ёзилган рақамли машиналарни кўришимиз мумкин.

Киритилди: Бугун 13:43. Ўқилди: 1071 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!