Энди “Telegram”да шахсий маълумотларингизни сақлай оласиз
“Telegram” мессенжерида янги “Telegram Open Network (TON)” деб номланган хизмат тури яратилди. Ҳозирда янги хизмат тури ёпиқ тарзда тест синовларидан ўтказиляпти.
Янги хизмат фойдаланувчининг шахсий маълумотларини сақлашда асқатади. Яъни сиз ушбу хизмат ёрдамида паспортингиз, ҳайдовчилик гувоҳномангиз, коммунал хизмат тўловлари ҳақидаги маълумотлар, банк ҳисоб-китоблари кабиларни сақлай оласиз. Бу хизматга фақат сизнинг ўзингиз 2 факторли парол ёрдамидагина кира оласиз. Бир сўз билан айтганда, хизмат жуда фойдали ва ишончли.
Янги хизмат тури 2018 йил ёзида ишга туширилади.
"Ведомости"