Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Энди Россияда мигрантларга биттадан ортиқ телефон рақамига эга бўлиш тақиқланадими?

Энди Россияда мигрантларга биттадан ортиқ телефон рақамига эга бўлиш тақиқланадими?

Россияда мигрантлар номига биттадан ортиқ SIM-картани расмийлаштиришни тақиқлаш таклиф этилмоқда, деб хабар берди “ТАСС”.

Бу кўзда тутилган қонун лойиҳаси Россия Давлат думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раиси Ярослав Нилов томонидан ишлаб чиқилди. Депутат фикрича, бундай чеклов мамлакатда хавфсизлик даражасини ошириш, коммуникациялар устидан назоратни таъминлаш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Унинг сўзларига кўра, “Терроризм, жосуслик, фирибгарлик, кибертаҳдидлар билан боғлиқ хатарлар кучайиб бораётганини инобатга олиб, мамлакатда чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россияда SIM-карталарга эгалик қилишини чеклаш чораларини кўриш зарур”.

Киритилди: 11:33 25.05.2025. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!