Россияда умумий тарих фани мактаб курсини ўқитишнинг янги концепцияси қабул қилинмоқда. Унга кўра, мактаб ўқувчиларига дунё ўтмишини ўргатиш давомида Европа тарихига эътибор қаратилмайди. Бу ҳақда "Ведомости" нашрига Россия Фанлар академияси академиги, концепцияни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Александр Чубарян маълум қилди.
Контсепция муаллифлари "евротцентризм"дан воз кечиб, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси тарихи ҳақида кўпроқ тушунча беришга қарор қилишди, дейди Чубарян. Унинг сўзларига кўра, ушбу курсда МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари тарихини қамраб олиш таклиф қилинган.
Ишлаб чиқилиши деярли якунланган контсепция умумий тарихни ўқитишнинг асосий ёндашувларини белгилайди ва мактаб ўқувчилари билиши керак бўлган асосий воқеалар, саналар ва шахслар рўйхати билан тарихий ва маданий стандартни ўз ичига олади.