Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Энди ОАВлар давлат марказида рўйхатдан ўтказилади

Энди ОАВлар давлат марказида рўйхатдан ўтказилади

Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида хизмат кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Унда қуйидаги регламентлар тасдиқланди:

- оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш;

- матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш;

- ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш

Регламентга кўра, оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга, матбаа фаолиятини амалга ошириш учун гувоҳнома эса беш йил муддатга берилади.

Киритилди: 18:45 21.12.2019. Ўқилди: 2061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!